Ижтимоий тармоқларда блогер Шерзод Мамадалиев калтакланиб кетилгани акс этган хабар тарқалди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизматининг маълум қилишича, ушбу ҳолат юзасидан ЖКнинг 105-моддаси (қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) 2-қисми "и" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, 3 нафар шахс гумонланувчи сифатида ЖПКнинг 221-моддаси (ушлаб туриш асослари) тартибида ушланган.
"Мен яхшиман, Фарғонада тез тиббий бўлимидаман", - деб ёзиб қолдирган Шерзод Мамадалиев ўзи.






