АсосийЖАМИЯТ

Самарқанд вилояти ССБга янги раҳбар тайинланди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Сухроб Собирович Зайниев Самарқанд вил...

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Сухроб Собирович Зайниев Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Сухроб Зайниев 2003 йилда Самарқанд давлат тиббиёт институтининг бакалавриат, 2006 йилда магистратура, 2010 йилда аспирантура босқичларини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида мазкур олий ўқув юртининг педиатрия факултети декани ўринбосари, стоматология факултети декани, Самарқанд давлат тиббиёт институти 2-клиникаси бош шифокори ўринбосари каби қатор масъул лавозимларда ишлаган.

Тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига эга С.Зайниев тайинловга қадар Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари сифатида меҳнат қилиб келаётганди.

Шунингдек, Дониёр Алишерович Асадов Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг тиббий ёрдамни ташкиллаштириш бўйича биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Дониёр Асадов 2012 йилда Тошкент тиббиёт академиясини тамомлаган. 2012–2014 йилларда Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг клиник ординатура босқичида таҳсил олган.

Шундан сўнг тайинловгача бўлган даврда Республика перинатал марказида умумий бўлим шифокор акушер-гинекологи сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

    Бошқа янгиликлар