Бугун халқ депутатлари Муборак тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўриб чиқилди.
Сессияда депутатлар Ҳайитмурадов Мухтор Қўлдошевични Муборак тумани ҳокими лавозимига тасдиқлашди.

Мухтор Ҳайитмурадов 1970 йилда Ғузор туманида туғилган. Тошкент давлат аграр университети ва Банк-молия академиясини тамомлаган.
Тайинловга қадар у Нишон тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.
Шунингдек, Халқ депутатлари Сайхунобод тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Каримов Анвар Расулович номзоди туман ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Анвар Каримов шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги Вазири ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.





