АсосийJamiyat

Адлиянинг собиқ ходими Маданият вазирининг биринчи ўринбосари бўлди

'Адлиянинг собиқ ходими Маданият вазирининг биринчи ўринбосари бўлди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президентинининг  қарори билан  Таджиханов Авазхон Бахадирович Маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазири матбуот котиби Севара Ўринбоева хабар берди.

Авазхон Таджиханов 1978 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 2010 йилда Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган. Оилали, 4 нафар фарзанднинг отаси.

У 2018 йилдан бери адлия тизимида фаолият юритиб келаётган эди.

А. Таджиханов Адлия вазирлиги хузуридаги “Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази”га раҳбарлик даврида  жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни янада юксалтириш ҳамда Президент ҳужжатлари ижроси бўйича амалга оширилаётган ишларни кенг жамоатчиликка етказишда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келган.

 

Адлия вазирлиги жамоаси Авазхон Бахадирович Таджихановни ушбу масъулиятли тайинлов билан муборакбод этади. Келгуси ишларида ривож ва улкан зафарлар тилайди!

    Бошқа янгиликлар