АсосийJamiyat

Фарғонада Gentra ҳайдовчиси машинани ЙПХ ходимининг устига ҳайдади (видео)

'Фарғонада Gentra ҳайдовчиси машинани ЙПХ ходимининг устига ҳайдади (видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқда Gentra ҳайдовчиси ЙПХ ходимининг талабига бўйсунмай ходим устига машинани бошқаргани акс этган видео тарқалди.

Ҳодиса юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилган ва Фарғона шаҳар судида кўриб чиқилган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ хабар берди.

Суд ҳукмига кўра, ҳайдовчи МЖтКнинг 183 ва 194-моддасининг 2-қисми билан айбдор деб топилган ва унга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Қайд этилишича, ҳайдовчи бундан аввал ҳам бундай ҳуқуқбузарликни содир этган. У қилган ишидан пушаймон эканини ва бу ишни қайта содир этмаслигини билдирди.

    Бошқа янгиликлар