Асака тумани ҳокими лавозимига Мўминов Насибулло Набиевич тайинланди.
Насибулло Мўминов 1983 йилда Андижон туманида туғилган. 2006 йилда Андижон мухандислик иқтисодиёт институтини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида таълим, қурилиш ва ҳокимлик тизимларида ўқитувчи, бўлим ва бошқарма бошлиғи, раҳбар ўринбосари ҳамда раҳбар лавозимларида ишлаган.
Ушбу лавозимига тайинлангунига қадар Андижон вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган, дейилади хабарда.
01.11.2023 19:25
Асака туманига янги ҳоким тайинланди






