АсосийЖАМИЯТ

Нефть ва газ соҳасини ёритувчи журналистлар учун ўқув семинари ташкил этилди

"Ўзбекнефтгаз" АЖ томонидан нефть ва газ соҳасини ёритувчи журналистлар учун ўқув семинари...

"Ўзбекнефтгаз" АЖ томонидан нефть ва газ соҳасини ёритувчи журналистлар учун ўқув семинари ташкил этилди.

Ушбу тадбирни ташкил этишдан кўзланган мақсад, журналистларни соҳа ҳақидаги билимларини бойитиш, ихтисослаштириш, республика иқтисодиёти ва аҳолисини нефть ва газ маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар бўйича хабардорлигини ошириш, журналистлар билан самарали ҳамкорлик механизмларини йўлга қўйишдан иборат.

“Табиий газни қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва конларни рақамлаштириш” мавзусида ташкил этилган ўқув семинарида мутахассислар томонидан геология, бурғилаш, қазиб чиқариш, қайта ишлаш, соҳани рақамлаштириш борасида батафсил маълумотлар берилди.

Ўқув семинарида нефть ва газ геология-қидирув ишларини ташкил этиш, олиб бориш тизими, бурғилаш муддатини қисқартиришда инновасион усуллар, қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва чуқур қайта ишлаш жараёнларининг бугунги ҳолати ва истиқболлари ҳақида қиёсий таҳлиллар асосида тақдимотлар ўтказилди.

    Бошқа янгиликлар