АсосийJamiyat

“Ўзбекистон маданий мероси – янги Ренессанс асоси” (видео)

'“Ўзбекистон маданий мероси – янги Ренессанс асоси” (видео)'ning rasmi

Аввал хабар берганимиздек Самарқандда “Ўзбекистон маданий мероси – янги Ренессанс асоси” VII халқаро конгресси ўз ишини бошлади. 
 

Кеча очилиш маросимидан сўнг конгресс доирасидаги халқаро конференцияларда “Мероснинг янги қирраларини кашф этиб: жаҳон тўпламларидаги ўзбек коллекциялари”, “Бутунжаҳон жамияти лойиҳаларидан Шарқ қўлёзма мероси дурдоналари”, “Бутунжаҳон жамияти лойиҳаларида Марказий Осиё музейлари ва кутубхоналари”, “Марказий Осиё тарихи ва санъати: изланишлар ва кашфиётлар” ҳамда “Кино ва медиа олами: меросга янгича нигоҳ” каби мавзулар муҳокамаси бошланди. Уларда 120 га яқин илмий маърузалар тингланиши кўзда тутилган.

Конгрессда дунёнинг 40 га яқин мамлакатидан 300 нафардан ортиқ тарихчи, матншунос ва манбаашунос олимлар, музей ходимлари, илмий жамоатчилик вакиллари иштирок этмоқда.

    Бошқа янгиликлар