АсосийJamiyat

Қўрғонтепа туманидаги мурувват уйида ҳимояга муҳтож болалар калтакланди (видео)

'Қўрғонтепа туманидаги мурувват уйида ҳимояга муҳтож болалар калтакланди (видео)'ning rasmi

Жорий йилнинг 4 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда “Қўрғонтепада болалар хўрланди” мавзусида видео лавҳа тарқалди.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг маълум қилишича, ушбу ҳолат жорий йилнинг 24 июль куни соат 12:05 ларда, Қўрғонтепа “Мурувват” ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйининг 6-гуруҳида содир бўлган.

Ҳозирда ҳолатга конуний баҳо бериш бўйича Агентликнинг Андижон вилояти бошқармаси  томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, Қўрғонтепа тумани прокуратураси билан ҳамкорликда суриштирув олиб борилмоқда.

Ушбу ҳолат бўйича керакли чоралар кўрилмоқда. Ўрганиш натижалари бўйича қўшимча маьлумот тақдим этилади.

    Бошқа янгиликлар