Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яккабоғ туман бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Департамент Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Унда “Ё.” МФЙда яшовчи Н.Н. ўз уйининг ёрдамчи хўжалигида истеъмолчиларнинг ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган ёғ маҳсулоти ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келганлиги аниқланиб, қўлбола усулда елим идишларга қадоқланган жами 1 551 литр ёғ ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.