АсосийJamiyat

“Ташаббусли бюджет”да овоз беришда фуқароларни идентификация қилиш тартибини жорий этиш таклиф қилинди

'“Ташаббусли бюджет”да овоз беришда фуқароларни идентификация қилиш тартибини жорий этиш таклиф қилинди'ning rasmi

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан эълон қилинган 2024—2026 йиллар учун Бюджетномаси эълон қилинди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унда қайтд этилишича, ободонлаштириш соҳасидаги бюджет сиёсатини янада такомиллаштириш бўйича туман ва шаҳарлар бюджетлари параметрларида ҳудудий ички йўлларни таъмирлаш учун ажратиладиган маблағларнинг 100 фоизи “Очиқ бюджет” ахборот порталида “Менинг йўлим” лойиҳаси орқали жамоатчилик фикри асосида аниқланган ички йўлларни таъмирлашга йўналтириш таклиф этилади. 

Бундан ташқари, 2024 йилда Вазирлар Маҳкамасининг “2021-2027 йилларда республикадаги кўп квартирали уйларнинг лифт ускуналарини таъмирлаш ва янгилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган дастурга асосан республикадаги 2 102 та кўп хонадонли уйлардаги 523 та лифт ускуналарини алмаштириш ва таъмирлаш харажатлари учун 165,7 млрд сўм, Республикадаги иссиқлик таъминоти корхоналарига аҳолига пасайтирилган тарифларни қўллаш натижасида вужудга келган зарарларни қоплаш мақсадида ажратиладиган субсидия харажатлари учун 2 197 млрд сўм пул маблағлари ажратилиши прогноз қилинмоқда.

Келгуси йилдан бошлаб мазкур жараёнларни янада кенгайтириш ҳамда такомиллаштириш бўйича Давлат дастурлари, қарор ва фармойишларда бир қатор вазифалар белгилаб берилди. 

Шулардан:

а) ташаббусли бюджетлаштириш амалиётини кенгайтириш соҳасида: туман (шаҳар) бюджетларида кўзда тутилган ички йўлларни таъмирлаш учун ажратилган маблағлар тўлиқ “Менинг йўлим” лойиҳаси доирасида фуқароларнинг ташаббуслари асосида йўналтирилиши ҳамда ушбу мақсадларда 2024 йилда 800 млрд сўм маблағ йўналтирилиши белгиланди; маҳаллаларнинг молиявий мустақиллигини ошириш ва маҳаллалардаги йирик бўлмаган лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда муаммоларни мустақил ҳал этишни ташкил этиш мақсадида “Маҳалла бюджети” тизими жорий этилмоқда; 

б) Давлат бюджетини шакллантиришда фуқароларнинг иштирокини кенгайтириш соҳасида: 2023 йилда “Очиқ бюджет” ахборот порталига келиб тушган ва ҳар бири 1,5 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб деб топилмаган лойиҳалар таҳлиллари асосида жиҳозлаш билан боғлиқ лойиҳаларни амалга ошириш харажатларига 2024 йил Давлат бюджети лойиҳасида маблағлар кўзда тутиш.

 в) Ташаббусли бюджетлаштириш жараёнларини янада такомиллаштириш, жойларда кузатилаётган айрим камчиликларни бартараф этиш мақсадида амалдаги тартибга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш орқали овоз беришда фуқароларни идентификация қилиш механизмини жорий этиш таклиф этилади.

    Бошқа янгиликлар