1

Грипп юқтириш хавфи юқори бўлган шахслар маълум қилинди

САЛОМАТЛИК 07.11.2023, 10:14
Грипп юқтириш хавфи юқори бўлган шахслар маълум қилинди

Грипп юқтириш ва унинг оғир асоратларини бошидан ўтказиш хавфи юқори бўлган ҳамда мавсумдан олдин эмланадиган шахслар контингенти тасдиқланган. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар қилмоқда

Унга қуйидагилар киради:

- ҳомиладор аёллар;

- 6 ойликдан катта болалар ва нафас олиш органлари ва юрак-қон томир тизимларининг маълум сурункали касалликларига чалинган катта ёшлилар;

- 60 ёшдан ошган шахслар;

- 6 ойликдан 59 ойликкача бўлган болалар;

 - тиббиёт ходимлари;

- “Меҳрибонлик” уйлари, қариялар ва ногиронлар учун “Саховат” интернат уйлари, ногиронлар ҳамда ногирон болалар учун “Мурувват” интернат уйлари, болалар шаҳарчалари, болалар уйларида, шунингдек, жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасаларида (мактаблар, мактаб-интернатларда) яшаётган шахслар.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1