АсосийJamiyat

Бахтиёр Саидов АҚШ давлат котиби ёрдамчиси билан учрашди

'Бахтиёр Саидов АҚШ давлат котиби ёрдамчиси билан учрашди'ning rasmi

АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси Дональд Лу бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келди. 7 ноябрь куни у ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов билан учрашди.

“Бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги мезбонлик қилаётган Ўзбекистон ва АҚШ Стратегик шериклик мулоқотининг учинчи йиғилиши давомида ҳамкорлигимизнинг кенг кун тартибини муҳокама қилдик ва устувор соҳалар, айниқса, минтақавий иқтисодий фаровонликни таъминлашга қаратилган йўналишларни белгилаб олдик”, — деб ёзди у ўз саҳифасида.

    Бошқа янгиликлар