АсосийSport

Тошкентда тезкор шахмат бўйича жаҳон чемпионати ўтказилиши мумкин

'Тошкентда тезкор шахмат бўйича жаҳон чемпионати ўтказилиши мумкин'ning rasmi

Тезкор шахмат (рапид ва блиц) бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати жорий йил декабрь ойининг сўнгги кунларида Тошкентда ўтказилиши мумкин. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Қайд этилишича, яқинда ФИДЕ комиссияси вакиллари пойтахтимизга келиб, тегишли мажмуалар, зарур объектлар билан танишди. Ўзбекистон ташкилий жиҳатдан барчасига тайёр.

Бу борада молиявий масалалар ўз ечимини топса, тезкор шахмат бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати Тошкент шаҳрида уюштирилади.

    Бошқа янгиликлар