АсосийJamiyat

Саида Мирзиёева АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси билан учрашди

'Саида Мирзиёева АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси билан учрашди'ning rasmi

Бугун АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Доналд Лу билан учрашдик, дея ёзмоқда Саида Мирзиёева ўзининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифасида.

Мулоқот давомида таълим, маданият, аёллар ва болалар ҳуқуқларини таъминлаш каби соҳаларда мамлакатларимиз ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилдик. Шунингдек, Ўзбекистонда ОАВ фаолияти ва фуқаролик жамиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда инсон ҳуқуқлари соҳасида ўзаро ҳамкорлик юзасидан фикр алмашдик, деб ёзади Мирзиёева. 

    Бошқа янгиликлар