Жорий йилнинг 6-8 ноябрь кунлари Лондон шаҳрида бўлиб ўттган “World Travel Mart” халқаро туризм кўргазмаси давомида Туризм қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Жамшид Абдусаламовга дунёдаги энг машхур туристик нашриётлардан бири “Lonely Planet” Вице Президенти Том Бродй томонидан 2024 йил учун “Ўзбекистон - энг яхши саёҳат маскани” номинацияси ғолиби бўлганлиги муносабати билан махсус сертификат топширилди. Бу ҳақда Туризм қўмитаси матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Маълумот учун: “Lonely Planet” - саёҳат бўйича қўлланма ва китоблар нашриёти бўлиб, 1973 йилда Австралияда ташкил этилган компания 150 миллиондан ортиқ китобларни чоп этган. Кунлик кузатувчилари сони 15 млн. га яқин.
Жорий йилнинг 25 октябрь куни 10 нафар давлатлар (Бенин, Чили, Хорватия, Ҳиндистон, Покистон, Мексико, Марокаш, Сент-Люсия ва Ўзбекистон) орасида Ўзбекистон номзоди “Lonely Planet” нашриёти экспертлари томонидан ғолиб деб топилган.
“Lonely Planet” экспертлари томонидан тақдим этилган маъумотларга кўра Ўзбекистон қуйидагилар ислоҳотлар учун танланган:
“Ўзбекистон бўйлаб воҳадан тортиб воҳагача саёҳатчилар ўтган асрлар давомидаги савдо тармоқларини кузатишда давом этмоқда. Бир пайтлар обод қалъа шаҳарларини боғлаб турган туя карвонлари ўрнини тезюрар темир йўл ва қулай ички рейслар тармоғи эгаллаган бўлсада, Самарқанд, Бухоро ва Хиванинг қадимий маданий марказлари ҳали ҳам Ипак йўли даврини эслатиб туради. Нурота тоғларида жамоатчилик асосидаги туризм ташаббуси ташриф буюрувчиларга чўпон жамоалари ҳаётини кўрсатади”.
Мукофотлар ҳақида кўпроқ маълумот қуйдаги ҳаволада келтирилган: https://www.lonelyplanet.com/best-in-travel/countries.