1

Болалар бир йилда неча марта шамолласа, хавф гуруҳига киради? Мутахассис жавоб берди

САЛОМАТЛИК 11.11.2023, 09:09
Болалар бир йилда неча марта шамолласа, хавф гуруҳига киради? Мутахассис жавоб берди

Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим бошлиғи Динора Дўстмуҳаммедова болалар шамоллаши билан боғлиқ ҳолатлар ва унинг хавфи хусусида маълумот берди. 

— Инсон организми турли касалликларга қарши самарали курашиши учун унинг иммунитети мустаҳкам бўлиши лозим. Одатда у ҳақида кўпчиликда бир хил фикр мавжуд. Яъни иммунитет тананинг ҳимоя тизими.

Дарҳақиқат, тананинг ушбу ҳимоя қобилияти инфекцион касаллик қўзғатувчилари (бактерия, вирус, риккетсия), турли токсинлар, мутацияга учраган онкологик ҳужайралар, турли паразитларга (аскарида, эхинококкоз) қарши курашади.

У гўдакларда она қорнидаёқ шаклланади. Бир ёшгача бўлган болажонларда эса иммунитет она сути орқали ўтади.

Ушбу табиий озуқа таркибида қатор тирик ингредиентлар, фойдали бактериялар, фермент ва гормонлар бўлиб, улар чақалоқ танасининг турли инфекцияларга қарши курашувчанлигини оширади. У билан озиқланган гўдак шамоллаш, грипп, отит ва юқори нафас йўллари инфекциялари ҳамда стоматит каби хасталиклардан камроқ азият чекади.

Шунингдек, туғилгандан сўнг бола организмида турли инфекцияларга қарши иммунитет профилактик эмланиш орқали ҳам ҳосил қилинади.

3 ёшгача гўдаклар йилига 4 мартадан кўп, 3 ёшдан юқори болалар эса йилига 6 мартадан ортиқ респиратор касалликлар, яъни ЎРВИ, грипп, бронхит билан хасталанса, улар тез-тез шамолловчи болалар гуруҳига киради.

Бундай кичкинтойлар доимий равишда шифокор назоратида бўлиши ва мутахассис тавсияси асосида керакли муолажаларни олиши зарур.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1