АсосийЖАМИЯТ

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги боғи барпо этилмоқда

Бугун Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида Мактабгача ва мактаб таълими вазир...

Бугун Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Мактабгача таълим, Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентликлари ҳамда тизимдаги бошқа қатор ташкилотлар ходимлари иштирокида дарахт экиш тадбири ташкил этилди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар бермоқда.

"Яшил макон" лойиҳаси доирасида ўтказилган мазкур ташаббус давомида мураккаб ер шароитига мослашувчан 1000 тупдан ортиқ ёнғоқ дарахти кўчатлари экилди.

Дарахт экиш тадбирида Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова иштирок этди ҳамда ўтқазилган кўчатларни парвариш қилиш ҳамда ҳудудни янада ободонлаштириш бўйича масъулларга ўз тавсияларини берди.

    Бошқа янгиликлар