АсосийJinoyat

Самарқандда 560 млн сўмлик қалбаки акциз маркали алкогол маҳсулотлари аниқланди

'Самарқандда  560 млн сўмлик қалбаки акциз маркали алкогол маҳсулотлари аниқланди'ning rasmi

Давлат солиқ хизмати органларининг Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликдаги назорат тадбирлари Самарқанд вилоятида ҳам ўтказилди.  

Тадбирлар давомида Самарқанд туманида яшовчи фуқаро У.З. хонадонида умумий қиймати 560,2 млн сўмлик 5 турдаги 43 228 шиша қалбаки акциз маркали алкогол маҳсулотлари сақланаётганлиги аниқланди ва вақтинча олиб қўйилди.  

Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди.

    Бошқа янгиликлар