Ижтимоий тармоқларда бир эркак йигитни бир мушт уриб, ҳушидан кеткизиб қўйган видеоси тарқалди. Ҳолат ижтимоий тармоқда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Ушбу ҳолат юзасидан ИИББ ахборот хизмати раҳбари Бобур Туляганов изоҳ берди.
Изоҳда айтилишича, видеодаги ҳолат жорий йилнинг 12 ноябрь куни Юқори Чирчиқ тумани Янги бозор ҳудудида жойлашган "fast food" савдо шохобчасида икки фуқаро гап талашиши натижасида содир бўлган.
Жанжалдан сўнг улар ўзаро гаплашиб олиш мақсадида шохобча ташқарисига чиққан вақтда 21 ёшли А.Қ. 26 ёшли Б.Т.нинг юз қисмига мушт туширган ва фуқаро ҳушини йўқотган.

Шундан сўнг унга биринчи ёрдам кўрсатилиб, ўзига келтирилган, аммо ИИБга мурожаат ёки хабар берилмаган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан ҳудудий ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Фуқаронинг тан жароҳати юзасидан экспертиза тайинланган.
Дастлабки маълумотга кўра, 26 ёшли Б.Т. шу куни мастлик ҳолатида бўлган ва у шохобча ичида ўзи билан жанжаллашган шахсни ва бошқаларни турли сўзлар билан ҳақоратлаган, дейилади берилган изоҳда.





