АсосийЖАМИЯТ

Самарқандда "CRIC-21  яшил боғи" ташкил қилинди (видео)

БМТнинг Чўлланишга қарши кураш тўғрисидаги конвненцияси (CRIC-21) ижросини кўриб чиқиш қўм...

'Самарқандда "CRIC-21  яшил боғи" ташкил қилинди (видео)'ning rasmi

БМТнинг Чўлланишга қарши кураш тўғрисидаги конвненцияси (CRIC-21) ижросини кўриб чиқиш қўмитасининг 21-сессияси доирасида Самарқандда "CRIC-21 яшил боғи" барпо қилинди.

Тадбирда БМТ Бош котиби ўринбосари, Чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши кураш бўйича Конвенция ижрочи котиби Иброҳим Тиау, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамда хорижий делегациялар вакиллари иштирок этди.  

Тадбир давомида "CRIC-21 яшил боғи"да 1000 туп дарахт кўчатлари ўтқазилди. Маълумотларга қараганда боғ ҳудуди 2,5 гектарга тенг бўлиб, аҳоли учун хизмат қиладиган жамоатчилик боғига айлантирилади.

    Бошқа янгиликлар