АсосийЖАМИЯТ

Саида Мирзиёева хорижий мамлакатлардан таклиф этилган педагоглар билан учрашди (фото)

Бугун, 14 ноябр куни Ўзбекистон Президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева мамлакатимизга таклиф...

Бугун, 14 ноябр куни Ўзбекистон Президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева мамлакатимизга таклиф этилган хорижлик педагоглар билан учрашди. 

"Илмли, ўзига ишонган, муносиб авлодни тарбиялашни мақсад қилган эканмиз, бизга иккита нарса: она тилимизга муҳаббат ва хорижий тилларни пухта ўрганиш керак.



Чет тилини билиш – дунё сарҳадлари, глобал ахборот эшикларини очиш, янги билимларни эгаллаш калитидир. 

Бугун хорижий мамлакатлардан таклиф этилган педагоглар билан учрашиб, ҳамкорлик бўйича йўл харитасини ишлаб чиқдик. Бу инглиз, немис, француз ва бошқа тилларни ўргатувчи беш юздан зиёд малакали ўқитувчилар демакдир.



Болаларимиз энг яхши устозлардан сабоқ олиш, ўқитувчиларимиз зарур маҳорат дарсларида ўз билимини ошириш имконига эга бўладилар, мамлакатимизда эса ҳеч қандай чегара билмайдиган билимли авлод етишиб чиқади.



Ёшлар таълимига сармоя – янада яхшироқ келажак учун сармоядир", - деб ёзади Саида Мирзиёева. 

    Бошқа янгиликлар