Йўловчилар АТТО транспорт ва виртуал карталарида алмашиш тарифларидан фойдаланиб ўз маблағларини бир неча баробар тежашмоқда. Бу ҳақда "Автоматлаштирилган тўлов тизими оператори" МЧЖ ахборот хизмати маълум қилди.
Ноябрь ойининг биринчи ўн кунлигида жамоат транспортида АТТО транспорт ва виртуал карталари орқали 2,4 миллион саёҳат амалга оширилди.
Автобусларда - 1,49 миллион;
Метрополитенда - 951 минг.
Йўловчилар 10 кун ичида алмашиш тарифлари орқали - 420,3 миллион сўм тежашди.






