АсосийЖАМИЯТ

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида аҳоли билан учрашувлар ўтказилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бир гуруҳ депутатлари Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги...

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бир гуруҳ депутатлари Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги маҳаллалар, умумтаълим мактаблари ва тиббиёт муассасаларида бўлдилар. “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида аҳоли билан учрашувлар ўтказилди.

Шаҳар ва туман маҳаллий Кенгашлари депутатлари, маҳалла фаоллари, нуронийлар иштирок этган тадбирларда мамлакатимизда сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳақида, конституциявий ислоҳотлар натижалари, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг пойтахтимиз Тошкент шаҳрига бераётган эътибори, охирги йилларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, аҳоли учун яратилаётган шароитлар, таълим, соғлиқни сақлаш соҳасидаги ижобий ўзгаришлар тўғрисида сўз юритилди.

Шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоилов “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида тумандаги 339-сонли умумтаълим мактабида нуронийлар, маҳалла фаоллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳамда ёшлар билан кўчатлар экди.

    Бошқа янгиликлар