Молдова президентининг ити мамлакатга расмий ташриф билан келган Австрия президенти Ван дер Белланни тишлаб олди (видео)

ДУНЁ 17.11.2023, 12:50
Молдова президентининг ити мамлакатга расмий ташриф билан келган Австрия президенти Ван дер Белланни тишлаб олди (видео)

Молдова Президенти Майя Сандунинг ити Австрия етакчиси Александр Ван дер Белленнинг қўлини тишлаб олди. Ҳолат Молдава телеканалида кўрсатилган.

Ван дер Беллен Санду ва Пирц-Муссар билан ўтказган матбуот анжуманига кафтини боғлаб келган. Молдова парламенти раиси Игорь Гросу ва Бош вазир Дорин Рекан билан учрашувда ҳам Австрия Президенти бўғимларига оқ пластер тақиб юрган.

Учрашувдан сўнг Молдова Президенти ўзининг Facebook'ида Австрия ва Словения раҳбарлари билан Молдова ва Украинани Европа Иттифоқига қабул қилиш бўйича музокараларни бошлаш бўйича Еврокомиссия тавсиясини муҳокама қилганини ёзди. Унинг қўшимча қилишича, Молдованинг Европа Иттифоқига қўшилиши бутун мамлакат учун тинчлик, эркинлик ва фаровонликни кафолатлашнинг ягона имконияти бўлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1