Жанубий Корея президентининг қайнонаси бир йилга қамалди

ДУНЁ 17.11.2023, 13:31
Жанубий Корея президентининг қайнонаси бир йилга қамалди

16 ноябрь куни Жанубий Корея Олий суди амалдаги президент Юн Сок Ёл қайнонасини ер олди-сотди битимида фойдаланилган молиявий ҳужжатни қалбакилаштиргани учун берилган бир йиллик қамоқ жазосини ўз кучида қолдирди. Бу ҳақда Zamon.uz хабар берди.

Биринчи хоним Ким Кёнг Хининг 76 ёшли онаси Чой Ин Сун 2013 йилда Сеул жанубидаги Сеонгнам шаҳридан кўчмас мулк сотиб олиш учун сохта банк кўчирмасидан фойдаланганликда айбдор деб топилди. Сохта ҳужжатда у ўша йилнинг апрель ойидан октябригача омонат ҳисобварағига 34,9 миллиард вон (26,7 миллион АҚШ доллари) қўйганини кўрсатган.

2021 йил декабрь ойида Сеул шимолидаги Уйжеонгбу туман суди Чойни айбдор деб топиб, шартли равишда 1 йилга озодликдан маҳрум қилган эди. Аммо апеллясия суди уни бир йилга ҳақиқий қамоқ жазосига ҳукм қилди ва шу йилнинг июль ойида ҳибсга олиш ҳақида буйруқ чиқарди. Шундан сўнг, Чой ҳукмдан норози бўлиб, Олий судга мурожаат қилган эди. Ўз навбатида Олий суд қуйи суднинг Чойга нисбатан ҳукмида ҳуқуқий тамойилларни нотўғри тушуниш йўқлигини маълум қилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1