“Ўзгидромет” 18-20 ноябрь кунлари республикада кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 18 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 19-20 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 18 ноябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 18 ноябрда кечаси 4-9° илиқ, кундузи 13-18° илиқ, 19 ноябрда кечаси 2-7° илиқ, кундуз 10-15° илиқ, 20 ноябрда кечаси 2-7° илиқ, кундуз 15-20° илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 18-19 ноябрда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади 20 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 18 ноябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, 21-23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 18 ноябрда кечаси 8-13° илиқ, кундузи 15-20° илиқ, 19 ноябрда кечаси 5-10° илиқ, кундузи 13-18° илиқ, 20 ноябрда кечаси 5-10° илиқ, кундузи 18-23° илиқ бўлади.
Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 18 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 19 ноябрда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади, 20 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 18-19 ноябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, 18 ноябрда 21-23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 18 ноябрда кечаси 8-13° илиқ, кундуз 17-22° илиқ, 19 ноябрда кечаси 3-8° илиқ, кундузи 13-18° илиқ, 20 ноябрда кечаси 3-8° илиқ, кундузи 16-21° илиқ бўлади.
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 18 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 19-20 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 18-19 ноябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, 18 ноябрда 21-23 м/с гача кучайиши мумкин.. Ҳарорат 18 ноябрда кечаси 8-13° илиқ, кундуз 20-25° илиқ, 19 ноябрда кечаси 3-8° илиқ, кундузи 17-22° илиқ, 20 ноябрда кечаси 3-8° илиқ, кундузи 16-21° илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 18 ноябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 18 ноябрда кечаси 8-13° илиқ, кундуз 20-25° илиқ, 19-20 ноябрда кечаси 5-10° илиқ, кундузи 15-20° илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 19 ноябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 18 ноябрда кечаси 5-10° илиқ, кундуз 19-24° илиқ, 19-20 ноябрда кечаси 3-8° илиқ, кундузи 15-20° илиқ бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, 18-20 ноябрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) ёғади. 20 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 18-19 ноябрда баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 18 ноябрда кечаси 2-7° илиқ, кундуз 7-12° илиқ, 19 ноябрда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 5-10° илиқ, 20 ноябрда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.






