АсосийЖАМИЯТ

Самарқанд ва Тошкентда кузатувлар тарихидаги энг иссиқ 16 ноябрь кузатилди

Самарқанд ва Тошкентда кузатувлар тарихидаги энг иссиқ 16 ноябрь кузатилди.  Бу ҳақда...

Самарқанд ва Тошкентда кузатувлар тарихидаги энг иссиқ 16 ноябрь кузатилди.  Бу ҳақда гидрометеоролог Э. Абдулаҳатов маълум қилди. 

"Икки таянч пунктимизда ҳам кеча максимал ҳарорат ўтмишда шу кун учун кузатилган энг юқори ҳаво ҳароратини 1 эмас, қарийиб 2 даражага кўпроқ қийматда янгилаб қўйди. Бу, Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида шу кун учун рекорд иссиқ ҳароратдир...", дейди мутахассис.

Қайд этилишича, ўртача суткалик ҳаво ҳарорати ҳам шу кун учун хос иқлимий меъёрдан 8-10 даражага юқорироқ бўлган.  

"Ноябрь ойидаги иссиқ ҳарорат фони текислик ҳудудларида маҳаллий хусусиятга эга дарахтлармиз физиологиясига иссиқлик стрессларини улашмоқда. Дарахтлар қишги уйқуга кетишда "жонсарак" бўлиб туришибди", - дейди Э. Абдулаҳатов.

 

    Бошқа янгиликлар