Санкт-Петербургда халқаро маданий форум бўлиб ўтди (фото)
Санкт-Петербургда халқаро маданий форум бўлиб ўтди, дея маълум қилди Ўзбекистон республика...
Санкт-Петербургда халқаро маданий форум бўлиб ўтди, дея маълум қилди Ўзбекистон республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбеков ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.
Инсониятнинг келгуси маънавий тараққиёти маданиятларнинг софлиги ва асллигини сақлаб қолиш, дунё маданиятига қандай улуш қўшамиз ва ўз навбатида, дунё бизни қандай қабул қилишига бевосита боғлиқ. Зеро дунёдаги аксарият кескинликлар аввало, тушунарсиз, “янги” маданиятларни сингдиришга уриниш, маданиятларо қарама-қаршиликдан келиб чиқмоқда. Дунё бугун қандай ривожланиш йўлида бўлмасин, қадим цивилизацияларга асос бўлган маданиятларни сақлаб қолишимиз керак.
Санкт-Петербургда ўтган халқаро маданий форумда дунёнинг 70га яқин мамлакати вакиллари, жумладан 60 нафарга яқин маданият вазирлари билан ушбу масалалар устида фикрлашдик.
Ҳар бир миллат ўз сиёсий фаолиятини бошқариш ҳуқуқига эга бўлганидек, ўзининг маданий тақдирини ҳам ривожлантириш ҳуқуқига эга бўлиши лозим. Билдирган фикр-мулоҳаза ва таклифларимиз ҳамкасбларимиз доирасида қўллаб-қувватланганидан мамнунмиз, дейди вазир.
Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар Ички ишлар бошқармаси Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 126-1-моддаси ("Оилавий (маиший) зўравонлик") билан жиноят иши қўзғатилган.