АсосийЖАМИЯТ

“Ўзгидромет” бугунги об-ҳаво прогнозини эълон қилди

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 21 ноябрь...

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 21 ноябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-12, кундузи 24-26 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, бу кучайиш айрим туманларда қум бўронлари билан бирга секундига 21-23 метргача тезлашиши мумкин. Кечаси 7-12, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, бу кучайиш айрим туманларда қум бўронлари билан бирга секундига 21-23 метргача тезлашиши мумкин. Кечаси 10-15, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, бу кучайиш айрим туманларда қум бўронлари билан бирга секундига 21-23 метргача тезлашиши мумкин. Кечаси 7-12, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, бу кучайиш айрим туманларда қум бўронлари билан бирга секундига 21-23 метргача тезлашиши мумкин. Кечаси 7-12, кундузи 23-28 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди.  Шарқдан  секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7-12, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларидаҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси  3-8, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар