АсосийDunyo

Қирғизистонда ҳарбий хизматчи отиб ўлдирилди(видео)

'Қирғизистонда ҳарбий хизматчи отиб ўлдирилди(видео)'ning rasmi

Жалолобод вилоятида ҳарбий хизматчи ўз ҳамкасбини отиб ўлдирди, деб хабар берди Спутник Қирғизистонга ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбалар.

Дастлабки маълумотларга кўра, фавқулодда ҳодиса бугун тахминан соат 6:00 да Ички ишлар вазирлиги Ички қўшинлари ҳарбий қисмида содир бўлган.

"Гумонланувчи муддатли ҳарбий хизматчи, воқеа жойидан қочиб кетган. Айрим маълумотларга кўра, унинг ўқ-дорилари бўлган автомати бор. Ҳарбий қисм қўриқлаш кучайтирилган, гумонланувчи қидирилмоқда", — дейилади хабарда.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Жалолобод вилояти бўйича координатори Карманбек Байдавлетовнинг маълум қилишича, “103” телефон рақамига бугун соат 6:09 да Тўқтўғул ГЕСлар каскади постидан қўнғироқ бўлган.

Ҳодиса жойига етиб келган тез тиббий ёрдам бригадаси аскарнинг ўлганини тасдиқлади. Аскарнинг жасади Қоракўл госпитали ўликхонасига олиб кетилди. Дастлабки маълумотларга кўра, аскар ўқ жароҳатидан вафот этган. Ҳозир шифокорлар текширув ўтказмоқда.

    Бошқа янгиликлар