АсосийSiyosat
4067

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Боку шаҳрига етиб борди

'Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Боку шаҳрига етиб борди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 23 ноябрь куни амалий ташриф билан Боку шаҳрига етиб борди.

Ҳайдар Алиев номидаги аэропортда олий мартабали меҳмонни Озарбайжон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Яқуб Аюбов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди. 

Эртага, 24 ноябрь куни давлатимиз раҳбари БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиётлари учун махсус дастури (СПЕКА) биринчи саммити тадбирларида иштирок этади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар