Фуқаролар Японияга қурилиш ишларига таклиф этилади, дея хабар бермоқда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот котиби.
Номзодлар учун талаблар:
- япон тилини N5-N4 даражада билиш;
- 18-30 ёш оралиғида;
- мактаб, лицей ёки касб-ҳунар коллежини тамомлаган;
- 3 йилдан 5 йилгача ишлашга тайёр.
Ойлик маош: 235 минг иена (бир ой тайёрлов-мослаштириш даврида ойлик маош 145 минг иена).
Тошкентдан Япониягача авиачипта ва аэропортдан иш жойигача трансфер иш берувчи ҳисобидан.
Суҳбатлар 2023 йил 28 ноябрь куни 11:00 ва 29 ноябрь куни 10:00 да Агентликнинг ҳудудий филиалларида онлайн тарзда ўтказилади.






