Тошкентдаги АҚШ элчихонаси DV-2023 (Grin-Kard) дастур йили давомида иммиграцион визаларни тақдим этиш бўйича дунё бўйлаб 7-ўринни эгаллади. Бу ҳақда Элчихона расмий каналида хабар қилинди.
"АҚШда меҳнат фаолиятини олиб бориш, яшаш ва таълим олиш учун кўплаб усуллар мавжуд. Қонуний ва хавфсиз саёҳат йўлини танланг", - дея қўшимча қилади Элчихона.
Эслатиб ўтамиз, сал аввал Элчихона 2023 йил 20 ноябрдан бошлаб АҚШ-Мексика чегараси орқали АҚШга ноқонуний кираётган Ўзбекистон фуқаролари АҚШга қўйиб юборилмайди, бунинг ўрнига улар билан боғлиқ иммиграция иши ҳал қилингунга қадар ҳибсда сақланади, дея огоҳлантирган эди.