1

ЖССТ эксперти: Хитойда ноодатий ёки номаълум вирус ўчоқлари аниқлангани йўқ

САЛОМАТЛИК 28.11.2023, 17:10
ЖССТ эксперти: Хитойда ноодатий ёки номаълум вирус ўчоқлари аниқлангани йўқ

Сўнгги ҳафталарда Хитойда номаълум вирус туфайли болалар ўртасида зотилжам (пневмония) касаллигига чалиниш ҳолатлари кескин кўпайгани ҳақида хабарлар тарқалаётганди

Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Хитой Миллий соғлиқни сақлаш комиссиясига расмий сўров йўллади.

ЖССТнинг масъул вакили Мария Ван Керхове хасталик ўчоқлари юзасидан тақдим этилган маълумотларни таҳлил қилар экан, Хитойда болалар ўртасида пневмония билан касалланиш ҳолатлари кўпайишига сабаб бўлган ноодатий ёки янги патогенлар аниқланмаганини таъкидлади.

Мутахассис хулосасига кўра, нафас олиш йўллари хасталиклари кўпайиши мамлакатда CОVID-19 чекловлари бекор қилиниши ҳамда мавжуд инфекцияларнинг мавсумий қўзғалиши билан боғлиқ. 

Шунга қарамай, ҳозирги эпидемия 2018-2019 йиллардаги сингари ўткир босқичда эмас. Ўз навбатида, янги турдаги вирус ўчоқлари пайдо бўлишига алоқадор аломатлар қайд этилгани йўқ.

Хитой Миллий соғлиқни сақлаш комиссияси вакили Ми Фэннинг баёноти ҳам шу мазмунда бўлди. Қайд этилишича, мамлакатда ўткир респиратор касалликларнинг кучайиши бир вақтнинг ўзида бир неча турдаги патогенлар циркуляцияси билан боғлиқ. Улар орасида асосийси гриппдир.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1