1

Минсклик шифокорлар Ўзбекистонда трансплантация амалиётларини ўтказади

САЛОМАТЛИК 28.11.2023, 22:29
Минсклик шифокорлар Ўзбекистонда трансплантация амалиётларини ўтказади

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов бошчилигидаги тизим масъулларидан иборат делегациянинг Беларусь Республикасига ташриф доирасида Минск хирургия, трансплантация ва гемотология илмий-амалий маркази бўлди.  

Вазир ушбу тиббиёт муассаса раҳбарияти билан ўтказилган учрашувда икки томонлама алоқаларни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

 Хусусан, ўзаро мутахассислар алмашинувини йўлга қўйиш, билим ва тажриба алмашиш, шу жумладан икки мамлакатнинг турли ҳудудларида жигар, буйрак трансплантацияси каби қўшма юқори технологик жарроҳлик амалиётларини бажариш бўйича қатор келишувларга эришилган.

 Муассаса 965 та ўринга мўлжалланган бўлиб, бу ерда 12 та клиник бўлим ва қатор университетлар кафедралари фаолият юритади. Қолаверса, марказда киндик қони ўзак ҳужайралари, кардиожарроҳликда қўллаш учун клапан аллографтлари банклари ташкил этилган.

Маълум қилинишича, Минск хирургия, трансплантация ва гемотология илмий-амалий марказида қатор инновацион муолажа усуллари ҳам йўлга қўйилган. Жумладан, мазкур тиббиёт муассасасида жигар трансплантантини тайёрлашнинг комплекс усули ишлаб чиқилган бўлиб, операциядан кейин асоратлар келиб чиқиш хавфини бир неча баробарга камайтириш имконини берди.  

Шунингдек, бу ерда Ходжкин лимфомасининг резистент шакллари ёки рецидивига чалинган беморларни гемопоэтик ўзак ҳужайрларинининг тандем аутологик трансплантацияси асосида даволаш усули жорий этилган.  

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1