Қозоғистонда ичида саккиз киши бўлган лифт тўққизинчи қаватдан тушиб кетди (видео)

ДУНЁ 29.11.2023, 14:37
Қозоғистонда ичида саккиз киши бўлган лифт тўққизинчи қаватдан тушиб кетди (видео)

Чимкентдаги кўп қаватли уйлардан бирида ичида одамлар бўлган лифт қулаб тушди, деб ёзади Arnapress.kz.

Маълум бўлишича, лифт ичида саккиз киши бўлган. Қулаш пайти видеокузатув камерасига  ёзилиб қолган.

Кабина тўққизинчи қаватдан ертўлага қулаб тушган. Одамлар эшикни ўзлари очиб, лифтдан чиқишга ҳаракат қилишган.

Ҳодиса оқибатида бир киши касалхонага ётқизилган, қолганлари жабрланмаган.

 Ҳодиса юзасидан давлат идоралари вакилларидан иборат комиссия тергов олиб бормоқда.

Уй аҳолиси лифтга хизмат кўрсатувчи компания билан шартнома тузган. Кейин улар лифтнинг яхши ишламаётгани ҳақида бир неча бор шикоят қилишган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1