АсосийDunyo

Санкт-Петербургдан Самарқандга учган самолёт Ақтўбега фавқулотда қўндирилди

'Санкт-Петербургдан Самарқандга учган самолёт Ақтўбега фавқулотда қўндирилди'ning rasmi

Санкт-Петербургдан Самарқандга учган самолёт Ақтўбега фавқулотда қўнишни амалга оширди. Бу ҳақда UZBEKISTAN AIRPORTS хабар берди.

“Qanot Sharq” маҳаллий авиакомпаниясининг Санкт-Петербург — Самарқанд йўналишида парвоз қилаётган HH786 рейси йўловчилардан бирининг соғлиғи ёмонлашгани сабабли Ақтўбе (Қозоғистон) халқаро аэропортидаги муқобил аэродромга қўнишга мажбур бўлди. Экипаж бортга олдига тез ёрдам машинасини сўраган.

Самолёт Тошкент вақти билан соат 14:48 да Ақтўбега қўнган. Қайд этилишича, самолёт яқин вақт ичида Самарқанд аэропортига учиб кетиши режалаштирилмоқда.

    Бошқа янгиликлар