Қатарга учиб келган Германия президентини ҳеч бир расмий кутиб олмади (видео)

ДУНЁ 30.11.2023, 17:51
Қатарга учиб келган Германия президентини ҳеч бир расмий кутиб олмади (видео)

Германия президенти Франк-Валтер Штайнмаер расмий кутиб олиш учун самолёт тепасида тахминан ярим соат кутди, деб ёзади Билд

У Доҳага бир кун аввал Қатар амири Тамим бин Ҳамад Ол Тани билан Германия фуқароларини гаровга олинганлардан озод қилиш масаласини муҳокама қилиш учун келган эди.

Нашрнинг ёзишича, Штайнмаер Қатар пойтахтига ўз вақтида қўнган, бироқ у билан ҳеч ким учрашмаган. Протокол хизмати раҳбарининг қўнғироғига жавобан немис томонига "президент кутиб, вақт ўтказиш ўрнига аэропортда чой ичиши кераклиги айтилган", бироқ Штайнмаер рампанинг тепасида кутишни маъқул кўрган. Нашрнинг ёзишича, президент 30 даража иссиқда тахминан ярим соат кутган. Натижада Штайнмаерни Қатар ташқи ишлар давлат вазири Султон бин Саад Ал Мурайҳи кутиб олди.

Tagesspiegel нашрининг ёзишича, Германия президентининг самолёти белгиланган вақтдан эртароқ етиб келган. Бу кечикишга сабаб бўлди.

Амир билан музокаралар тахминан бир ярим соат давом этди, шундан сўнг Штайнмаер "жуда яхши кайфиятда" кетди, дея қайд этади Bild.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1