Муфтий ҳазрат “Уммат олдидаги хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

ЖАМИЯТ 30.11.2023, 20:10
Муфтий ҳазрат “Уммат олдидаги хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Бухоро шаҳрида бўлиб ўтган Мир Араб мадрасасининг 500 йиллигига бағишланган халқаро анжуманда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Шимолий Кавказ мусулмонларини мувофиқлаштириш маркази раиси, муфтий Шайх Исмоил Бердиев томонидан “Уммат олдидаги хизматлари учун”  ордени билан тақдирландилар. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар бермоқда.

Маълумот ўрнида “Уммат олдидаги хизматлари учун” ордени Шимолий Кавказ мусулмонларини мувофиқлаштириш маркази томонидан 2007 йилда таъсис этилган. Мазкур орден билан Ислом динининг равнақи ва мусулмонлар ҳамжамиятини мустаҳкамлаш ишига салмоқли ҳисса қўшган дин пешволари, диний муассаса раҳбарларига тақдим этилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1