АсосийJamiyat

Илк бор судьялик лавозимига тайинланган судьялар қасамёд қабул қилишди

'Илк бор судьялик лавозимига тайинланган судьялар қасамёд қабул қилишди'ning rasmi

Бугун бўлиб ўтган Олий суд Пленумининг навбатдан ташқари мажлисида айрим жиноят ва фуқаролик ишлари бўйича туман, шаҳар, туманлараро ҳамда маъмурий ва иқтисодий туманлараро судларга илк бор судьялик лавозимига тайинланган судьяларнинг қасамёд қабул қилиш маросими ўтказилди.

 Мажлисда Судьялар олий кенгашининг 2023 йил 30 ноябрдаги қарори билан судьялик лавозимда бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига тайинланган Д. Аминова, Ф. Комилжонов, Д. Алмосова, Г. Мамараимова, А. Хўжамқулов, Б. Холматов, И. Шарипов, Д. Куллиев, О. Абдурасулов, З. Раджабов, А. Имомов, А. Муқумова, С. Муминов, А. Рўзиева, З. Тухтаев, Э. Суяров ва Н. Мамановнинг қасамёди эшитилди.  

Қасамёд қабул қилган 17 нафар судьяга судьялик гувоҳномалари топширилди.

    Бошқа янгиликлар