Президент Шавкат Мирзиёев Дубай шаҳрида ўтаётган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши бўйича конференцияси доирасида бир қанча давлат раҳбарлари ва мартабали шахслар билан учрашди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

-Учрашувлар давомида Ўзбекистон Президенти Малайзия Подшоҳи Султон Абдуллоҳ Риоятуддин Ал-Мустафо Биллоҳ Шоҳ билан учрашди.

- Шунингдек, Дубайдаги COP28 саммити доирасида Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан учрашув ўтказди.

- Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух билан учрашди.

- Шавкат Мирзиёев конференцияси доирасида Индонезия Президенти Жоко Видодо билан учрашди.

- Президент Бутунжаҳон иқлим саммити доирасида Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти билан учрашди.





