1

Тошкентда жиноий гуруҳларни қўлга олиш мақсадида рейд бошланди

ЖАМИЯТ 02.12.2023, 12:00
Тошкентда жиноий гуруҳларни қўлга олиш мақсадида рейд бошланди

Тошкент шаҳрида криминоген вазиятни яхшилаш бўйича кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар қилди. 

“Пойтахт ҳудудида жиноятларни олдини олиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини кучайтириш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ИИВ, Тошкент шаҳар ИИББ ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари томонидан криминоген вазиятни яхшилаш бўйича тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилаётганлигини маълум қиламиз.

Ҳурматли фуқаролар! Хавфсизлик қоидаларига риоя этишингизни ва хавотирга берилмаслигингизни сўраймиз. Барча ҳаракатлар шаҳримизнинг тинчлик ва осойишталигини таъминлаш мақсадида ўтказилмоқда”, - дейилади хабарда.


 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1