АсосийJamiyat

Янги ҳамкорлик кадрлар салоҳиятини оширишга қаратилмоқда

'Янги ҳамкорлик кадрлар салоҳиятини оширишга қаратилмоқда'ning rasmi

Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ва “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти ўртасида кадрлар малакасини ошириш, таълим ва тадқиқотлар соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича меморандум имзоланди.

Меморандумга кўра, томонлар қонунчилик доирасида ўзаро ташриф ва мулоқотларни, тажриба ва фикр алмашувларни қўллаб-қувватлаш, барқарор ҳамкорлик механизми ва доимий алоқалар натижасида биргаликдаги қўшма саъй-ҳаракатларни амалга оширадилар.  

Ўзаро ҳамкорлик доирасида “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти кадрларини Давлат бошқаруви академиясида малакасини ошириши доимий равишда йўлга қўйилади. Хусусан, кадрларни ўқитишда давлат, хўжалик ва жамият бошқаруви, психология, ахборот-коммуникация технологиялари ва “электрон ҳукумат” тизимлари соҳасида мустаҳкам билимлар бериш, бошқарувнинг ҳуқуқий асослари ва замонавий усуллари, ташаббускорлик ва етакчилик хислатларини шакллантириш, шунингдек, тизимли таҳлил қилиш ва стратегик режалаштириш, ноодатий шароитларда қарорлар қабул қилиш кўникмаларини шакллантириш каби жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилади.  

Биргаликда кадрлар сиёсати самарадорлигини ошириш, давлат хизматини ислоҳ қилиш соҳасидаги халқаро тажрибани ўрганиш ва шу асосда республикада бошқарув тизимини янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилади. Ҳамкорлик доирасида илмий, ўқув ва маънавий тадбирлар, конференциялар, давра суҳбатлари, ўқув-семинарлар, шунингдек, академия тингловчиларининг жамиятда амалиёт ўташи ташкил этиб борилади.

    Бошқа янгиликлар