Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, профессор Жўра Тешабоев 90 ёшида вафот этди.
Жўра Тешабоев киношунос, ссенарийчи, санъатшунослик фанлари доктори, фаолиятида давомида 30 га яқин ҳужжатли кино, 2 та мултфилимга ссенарий ёзган.
Юқори фаолиятини, санъатга бахшида этган Жўра Тешабоев Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1989), Санъатшунослик фанлари доктори, профессор (1991) унвонларини қўлга киритган.
Киношунослик илмининг атоқли намоёндаларидан бири, миллий кино санъатимизнинг назарий асосларини кенг кўламда илмий тадқиқ этишга асос солган таниқли олим эди.






