АсосийЖАМИЯТ

Ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистон бўйлаб қуруқ ва ўта илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Аммо...

Жорий йилнинг декабрь ойи қуруқ ва жуда илиқ ҳаво билан бошланди. Бу ҳақда Гидрометеоролог...

Жорий йилнинг декабрь ойи қуруқ ва жуда илиқ ҳаво билан бошланди. Бу ҳақда Гидрометеорология маркази хабар бермоқда.

Декабрь ойининг биринчи кунларида ҳаво ҳарорати 15-18 даражагача, жанубда 20 даражагача илиқ бўлди, бу иқлим нормасидан 5-7 даражага кўп ҳисобланади.
Ушбу ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистон бўйлаб кундузи 15-20 даражали қуруқ ва ўта илиқ об-ҳаво сақланиб туради. 

Ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво ўзгара бошлайди. Булутлилик кучайиши, ҳарорат фонининг пасайиши ва 8 декабрь, жума кунида ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиққача, шимолда кечаси 2-7 даража совуқ,  кундузи 0-5 даража илиққача тушиши кутилмоқда.

Пойтахтимизда: 4-8 декабрь кунлари бироз булутли, ёғингарилик кутилмайди. Ҳарорат 4-6 декабрда кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ, 7-8-декабрда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ атрофида бўлади. Шанба ва якшанба кунлари ҳаво ҳарорати яна 2-3 даражага пасаяди, бироқ асосий совуқ кунлар Ўзбекистон аҳолисини кейинги ҳафта бошида кутмоқда. 

    Бошқа янгиликлар