Фирибгарлар Ўзбекистон Бош вазири - Абдулла Ариповни видеотасвирини сунъий интеллектга асосланган дастур ёрдамида сохталаштирди. Бу ҳақда Киберхавфсизлик маркази хабар берди.
Аудиоёзувларни сохталаштириш йўли орқали “Инстаграм” ва “Фейсбук” ижтимоий тармоқларида “Law firm Justice” номли фирма орқали ҳалол савдо йўлга қўйганлиги таъкидланиб, сохта ва ёлғон хабар тарқалмоқда.
Унда интернет фойдаланувчиларига тез фурсат ичида мўмай даромад олишни ваъда қилинмоқда.
Бу хабарлар ёлғон. Уларга асло ишонманг, дейилади хабарда.






