Миришкор тумани энг яхши инглиз тили ўқитувчисидан айрилди. Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов тиббиёт вакиллари билан учрашувда етарли тиббий назорат бўлмагани ортидан вафот этган ўқитувчи ҳақида гапирди.
"Аёл бирламчи звено томонидан тўлиқ назоратга олиниб, аҳволи тўғри баҳоланган ва туғруқ тўғри режалаштирилганда, бугун орамизда бўлар, 2 нафар фарзанди етим бўлиб қолмас эди", дейди ҳоким.






