“Навбаҳор” футбол жамоаси шифокори Деҳли - Тошкент йўналишидаги авиарейсда йўловчининг ҳаётини сақлаб қолинишига сабабчи бўлди. Бу ҳақда жамоа матбуот хизмати хабар бермоқда.
“Мумбай Сити” билан ўйиндан қайтаётган “Навбаҳор” ПФК делегацияси ўрин олган бортда Ҳиндистонда жарроҳлик амалиёти ўтказиб қайтаётган йўловчи ўзини жуда ёмон ҳис қилди.
Жамоа шифокори Жаҳонгир Нуритдинов ушбу беморга биринчи тез тиббий ёрдамни кўрсатган ва унинг тезкор ҳаракатлари билан бемор ўзига келиб, оиласи бағрига соғ-саломат қайтди.






