АсосийJamiyat

“Фотон” компанияси ва бошқаруви раиси санкциялар рўйхатига тушди

'“Фотон” компанияси ва бошқаруви раиси санкциялар рўйхатига тушди'ning rasmi

Украина ҳукумати жисмоний ва юридик шахсларга қарши санкциялар рўйхатида  Ўзбекистоннинг “Фотон” компанияси ва компания бошқаруви раиси Марифхўжа Саидумаров ҳам ўрин олди. Бу ҳақидаги фармонни Украина етакчиси Владимир Зеленский имзолади.

Санкцияларга Россия, Украина, Молдова, Германия, БАА, Ўзбекистон ва бошқа мамлакатнинг 185 нафар фуқароси ҳамда 181 та компаниялари киритилган.  

Маълумот учун,  “Фотон” Тошкент шаҳрида жойлашган бўлиб, 1942 йилда ташкил этилган. Заводда диодлар, транзисторлар ва интеграл микросхемалар ишлаб чиқаради.

    Бошқа янгиликлар